Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирлик ва идораларнинг номларига ўзгартиришлар киритилади;

шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси тартиботидаги ҳуқуқий бўшлиқлар тўлдирилади ва экспертиза қийматлари муқобиллаштирилади;

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги мутахассислар сертификатлашда тест синовларидан олган балларига мувофиқ объектларнинг хавф-хатар тоифасига йўналтирилади.

ЎзА