Беларусь Президенти Александр Лукашенко Арманистонга Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)дан чиқиш ёки мазкур тузилмадаги иштирокини музлатиш масаласида шошилмасликни маслаҳат берди. Унинг таъкидлашича, қайтиш ҳар доим қийин кечади.
Лукашенко журналистлар билан учрашувда, жумладан, шундай деган:
– Еревандаги сиёсатчилар уйғониши керак, халқ орасида “бор нарсани йўқотмаслик керак”, дея бежиз айтилмаган.
У Грузиянинг МДҲдан чиққани ва энди қайта олмаётганини мисол келтирган.
Аввалроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Коллектив хавфсизлик шартномаси шарти Арманистонга нисбатан бажарилмаганини таъкидлаб, Ереван ушбу ташкилотдаги иштироки музлатилишишини маълум қилганди.