Баҳрайннинг Манама шаҳрида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида жамоавий баҳслар ўтказилди.

Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси икки медални қўлга киритди.

Сабля бўйича Муса Аймуратов, Исломбек Абдазов, Сардор Абдукаримбеков, Зуҳриддин Қодиров каби қиличбозлардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Филиппин, Саудия Арабистони, Гонконг ва финалда Хитой жамоасидан устун келди ҳамда олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, шпага йўналишида йигитларимиз бронза медалларига эга чиқди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА