Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) ҳам ўзининг февраль ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Мазкур рейтингдан мамлакатимизнинг 8 нафар боксчиси ўрин олди.

Унга кўра, биринчи ярим енгил вазнда Муроджон Аҳмадалиев бир поғона кўтарилди ва 3-ўринни эгаллади. Биринчи ўта енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган Ҳасанбой Дўсматов 5-ўринда қолди.

Жадвалнинг супероғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов ўтгaн ойдаги каби 13-ўринда қолган бўлса, супер ўрта вазнда Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдаги поғонасидан юқорилаб, 12-ўринга жойлашди.

Супер ярим ўрта вазнда жанг қилаётган Исроил Мадримов саккизинчи, ярим ўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам Ғиёсов эса ўн тўртинчи ва Жаҳонгир Расулов 32-ўриндан жой олди. Енгил вазн тоифасидаги Олимжон Назаров рейтингга киритилди ва 34-ўринда қайд этилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА