Aмериканинг “Odisseys” хусусий фазо кемаси Ойнинг жанубий қутби яқинига муваффақиятли қўнди, деб хабар тарқатди NASA.
“Машинамиз Ойдалигини тасдиқлаш мумкин, чунки сигнал оляпмиз, “Odisseys” янги манзил топди”, – деди парвоз директори трансляция вақтида.
15 февраль куни Ердан учирилган космик кема автоном тарзда қўнди. Парвозни бошқариш маркази билан алоқа йўқолгач, қўнишнинг тахминий вақтигача ҳаммаси муаммосиз кечди. Сигнални тиклаш ва қўниш фактини тасдиқлаш учун тахминан ўн дақиқа керак бўлди.
Кема 18:23 да Ой юзасига муваффақиятли қўнган.
NASA маъмури Билл Нелсон миссияга “ғалаба” дея таъриф берди ва “Intuitive Machines” ишлаб чиқиш компанияси, “SpaceX” учириш оператори ва AҚШнинг Ой юзасига қайтиши миссиясида иштирок этган барчани табриклади. Aмерика машинаси сайёрамизнинг табиий йўлдошига охирги марта 1972 йил декабрда қўнган эди.
“Intuitive Machines” томонидан NASA билан тузилган шартнома асосида яратилган “Odisseys” парвози AҚШнинг кейинги бир неча йил ичида Ойга қайтиш, йўлдошга халқаро экипаж қўндириш мақсад қилинган “Aртемида” – ой станциясини қуриш дастури доирасидаги муҳим воқеа ҳисобланади.
Г.Сатторова, ЎзА