Ёшлар ижод саройида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Ёш китобхон” танлови республика финал босқичининг 20-30 ёш тоифаси бўйича ғолибларини аниқлаш тадбири ўтказилди.

«Ёш китобхон” танлови 3 та ёш тоифасида, жумладан 10-14, 15-19, 20-30 ёшлар ўртасида маҳалла – сектор – туман – ҳудуд – республика босқичларида ўтказилди.

Танловда иштирокчиларнинг китобларда илгари сурилган Ватан, оила ва дўстларга бўлган садоқат ғоялари, комил инсон фазилатлари юзасидан мустақил фикр юритишига алоҳида эътибор қаратилади.

Шунга кўра, “Ёш китобхон” танлови республика финал босқичининг 20-30 ёш тоифаси бўйича ғолиблари аниқланди.

Унга кўра, биринчи ўрин Тошкент шаҳридан Гулҳаё Солиевага насиб этди. Иккинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикасидан Феруза Абдримова эгаллади. Учинчи ўринга сурхондарёлик ўрин Фазилат Диёрова муносиб топилди.

Ғолиблар тақдирланди. Жумладан, биринчи ўрин учун «Кобальт» автомобили, иккинчи ўринга 50 миллион сўм ва учинчи ўрин соҳибига 30 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

Мазкур финал босқичида қатнашган барча иштирокчилар 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА