Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Латвия Республикаси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Агентлик директори Абдулла Азизов Латвия элчихонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Елена Пунциле, ушбу давлатнинг Ўзбекистондаги ташқи иқтисодий ваколатхонаси раҳбари Георгийс Воевода, фармацевтика соҳасида минтақадаги йирик корхоналардан бири саналган “OlainFarm” компанияси вакили Александр Мелнис билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашди.

Музокара чоғида референт нархни шакллантириш, электрон рецепт ҳамда маркировка тизими сингари бугунги кун учун долзарб мавзулар кўтарилди. Дори воситалари ва кимёвий-фармацевтик маҳсулотлар билан шуғулланувчи мазкур хорижий компания маҳаллий ҳамкорлар билан ампула кўринишида дори-дармон ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳасига қизиқиш билдирди.

М.Мадаминова, ЎзА