Ўзбекистоннинг Кувайт Давлатидаги янги элчиси Аюбхон Юнусов ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулла Али Ал-Яҳёга ишонч ёрлиғи нусхасини топширди.

Маросимдан сўнг томонлар ўзаро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболини муҳокама қилиб, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, илмий, маданий-маърифий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий савдо кўламини кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.

Шунингдек, жорий  йил учун қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, А.Юнусов Ал-Кувайтга 6 февраль куни етиб борган. Тайинлангунга қадар у ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

ЎзА