Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) февраль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Унда мамлакатимизнинг 6 нафар чарм қўлқоп устаси ўрин олди.

Жумладан, Ҳасанбой Дўсматов фаолият олиб бораётган биринчи ўта енгил вазн тоифасида бир поғона кўтарилиб, 6-ўринни эгаллади. Ўта енгил вазнда эса Олимжон Назаров ўтган ой каби 5-ўринда қолди. Муроджон Аҳмадалиев эса биринчи ярим енгил вазн тоифасида еттинчи, Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазнда учинчи бўлди.

Шунингдек, Бектемир Мелиқўзиев супер ўрта вазнда еттинчи поғонада қайд этилган бўлса, Баҳодир Жалолов ўз вазнида (90,7 кг) 15-поғонада бормоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА