«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ишчилари Афғонистонда Хайратон – Мозори-Шариф темир йўл линиясини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини бошлади.

Шу муносабат билан “Хайратон” бекатида ташкил этилган тантанали тадбирда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Афғонистон темир йўл бошқармаси вакиллари иштирок этди.

Имзоланган келишувга биноан, ушбу темир йўл линиясини реконструкция қилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Биринчи босқичда қисқа муддатларда «Наибобод» бекатига юк вагонларини етказиб бериш режалаштирилган. Шу мақсадда «Хайратон» «Б» бекатининг истироҳат боғи ва темир йўл инфратузилмасининг 57- километрида тиклаш ишлари ҳам олиб борилади. У ерга «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ нинг 120 нафар ходими юборилган.

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА