Филиппинда жорий йилнинг 26 февраль кунидан 9 мартига қадар сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати ўтказилади.
Мазкур қитъа чемпионатида Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам иштирок этади. Чемпионатнинг сув полоси бўйича мусобақалар жадвали эълон қилинди. Унга кўра, эркаклар терма жамоамиз “А” гуруҳидан ўрин олди ва Хитой, Таиланд, Япония ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари билан рақобатлашадиган бўлди. Мазкур гуруҳдаги илк учрашувни Ўзбекистон сув полоси терма жамоа Саудия Арабистони термасига қарши ўтказади.
Аёллар ўртасидаги чемпионатда эса Ўзбекистон, Япония, Қозоғистон, Хитой, Шри-Ланка, Сингапур ва Таиланд терма жамоалари гуруҳга бўлинмаган ҳолда ўзаро рақобатлашади. Вакилларимиз биринчи ўйинда Сингапур термаси билан тўқнаш келади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА