Тадбиркорлар муаммолари прокурор назоратида

272

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев Тўрткўл туманидаги тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказди. Бевосита мулоқот жараёнида 25 нафар тадбиркорнинг фаолиятини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, имтиёзли кредит ажратиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича муаммоли мурожаатлари тингланди.

Айрим мурожаатлар жойида қаноатлантирилди, қолганлари ўрганиш учун муддат талаб қилинганлиги боис иш юритувига олинди. Сўнгра масъуллар тумандаги интенсив боғларда фойдаланиладиган сетка ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Zavod XozAgro” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона фаолияти билан таништирилди.

Бундан ташқари, ушбу тумандаги 5-сонли сил ва нафас органларининг сурункали касалликлари хавфи бўлган гуруҳ болалари учун санаторий типидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида болаларнинг таълим олиши ва реабилитация қилиниши учун яратилган шароитлар, муассаса ётоқхонаси аҳволи ўрганилди. Мактаб-интернатидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш ва уларни бартараф қилиш юзасидан туман прокурори раҳбарлигида ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.