Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Aндреас Брёме Мюнхенда юрак хуружидан вафот этди, дея хабар тарқатди мамлакат матбуоти.

1990 йил бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалидаги ягона гол муаллифи Андреас 85-дақиқада Aргентина дарвозасига 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширган.

Фаолияти давомида “Саарбрюккен”, “Кайзерслаутерн”, “Бавария”, “Милан”, “Реал Сарагоса” клубларида тўп сурган ушбу футболчи терма жамоаси сафида жами 86 ўйин ўтказиб, 8 гол урган.

– Брёменинг бевақт вафотидан қаттиқ тушкунликдамиз, унинг яқинлари билан бирга мотам тутамиз, – дейилган “Бавария” футбол клубининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Биз Aндреас Брёмени жаҳон чемпиони ва энг муҳими, муҳим шахс сифатида ҳамиша эслаймиз. У “Бавария” оиласининг бир қисми бўлиб қолади.

“Кайзерслаутерн” клуби ҳам машҳур спортчи вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

– Aндреас Бремени йўқотишдан қайғудамиз, – дейилади хабарномада. – У сафимизда 10 йил ўйнади ва “FCK” билан мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби бўлди. Терма жамоа билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, Германия футболи етакчилари сафидан ўрин олди.