Германиянинг “Mercedes-Benz” автомобиль ишлаб чиқариш корхонаси эҳтимолий ёнғин хавфи туфайли бутун дунё бўйлаб тарқалган 250 мингга яқин машинасини қайтариб олади.

Федерал автотранспорт бошқармаси маълумотига кўра, мамлакат ҳудудида 37 мингдан зиёд автомобиль йиғиб олинади.

Муаммо 2023 йил чиқарилган “AMG GT”, “C-Class”, “CLE”, “E-Class”, “EQE”, “EQS”, “GLC”, “S-Class” ва “SL” русумлари билан боғлиқ.

“DPA” агентлиги ёзишича, эҳтиёт чораси сифатида “Mercedes-Benz” ёниб кетиш хавфи остидаги машиналарнинг айрим эҳтиёт қисмларини бепул алмаштиради. Ускунага қараб, жараён 2-5 соат давом этади.