2024 йил февраль ойида ўтказилган сўровга кўра, украиналикларнинг аксарияти, аниқроғи 69 фоизи Владимир Зеленский ҳарбий ҳолат тугагунга қадар президентлик қилиши керак, деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда Киев халқаро социология институти тадқиқотига таяниб, “AзерТAЖ” хабар берди.
Респондентларнинг 15 фоизи сайлов ўтказиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаган, жумладан 4 фоизи шу муносабат билан ҳарбий ҳолатни тўхтатиб туриш, 11 фоизи эса тегишли қонунга ўзгариш киритиш ва ҳарбий ҳолат шароитида сайлов ўтказиш тарафдори.
Бундан ташқари сўровнинг 10 фоиз иштирокчиси Зеленский жорий йил май ойида ваколатини, янги етакчи сайлангунга қадар, Олий Рада раҳбарига топшириши вариантини қўллаб-қувватламоқда.