ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарларида “Халқ билан армия бир тану бир жон!” шиори остида ватанпарварлик тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Aмударё ва Шуманай туманларида Ёшлар иттифоқи, туман ҳокимлиги, ҳарбий прокуратура ва бошқа куч тузилмалари ҳамкорлигида чегара ҳудудида жойлашган мактаб ўқувчилари иштирокида ташкил қилинган навбатдаги тадбирда йигит-қизлар спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинида ўз куч ва маҳоратини, илмий-ижодий салоҳиятини синовдан ўтказдилар.

Aмударё туман Маданият марказида афғон уруши фахрийлари билан бўлган учрашув ўқувчи-ёшларда чуқур таассурот қолдирди. Фахрийлар энг бебаҳо неъмат – тинчлик қадри, Ватанга хизмат, халқпарварлик мавзуларида ўз ҳаётлари мисолида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Шу билан бирга Шимоли-ғарбий ҳарбий округи оркестр жамоаси, туманнинг ёш санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури, ҳарбий қурол ва техникалар кўргазмаси намойиш қилинди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА