Бугун Осиё чемпонлар лигасининг нимчорак финал жавоб учрашувлари давом эттирилади.

Унда Қаршининг “Насаф” жамоаси Абу-Дабида “Ал-Айн”га қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 21:00да старт олади. Эслатиб ўтамиз, бу жамоаларнинг биринчи баҳси 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди. Жавоб ўйинида «Ал-Айн» оқ рангли, «Насаф» эса тўлиқ қизил рангли либосда майдонга тушади.

Шунингдек ушбу босқичда “Ан-Наср” ва “Ал-Фейха” клублари ҳам жавоб ўйинида майдонга тушади. Мазкур жамоаларнинг илк ўйинида “Ан-Наср” 1:0 ҳисобида зафар қучган эди. Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА