Баҳрайнда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Унда сабля бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шоҳсупага кўтарилди.
Қиличбозларимиз мусобақанинг чорак финалида Сингапур, ярим финалда Хитой жамоаларини таслим этди. Афсуски, сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Жанубий Кореяга имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа, терма жамоамиз якунда кумуш медалига сазовор бўлди. Олтин медаль эса Жанубий Корея термасида қолди. Икки бронза медали эса Хитой ва Гонконг термасига насиб этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА