ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, оилалар даромадини ошириш, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Туманнинг “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган 2023 йил давомида маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан 168 нафар фуқарога кичик бизнес, тадбиркорлик ва бошқа соҳалар билан шуғулланиши учун жами 2 миллиард 250 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилди. Шунингдек, бир қанча хотин-қиз ва ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди.

Маҳалладаги мавжуд 1011 хонадонда 14-30 ёшдаги 949 нафар ёш тўлиқ хатловдан ўтказилиб, 5 та тоифа – бандлик, таълим, оилавий, ижтимоий ва саломатлик ҳолатлари асосида “Ёшлар баланси” шакллантирилди. 2023 йил давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган 44 нафар ўғил-қизга ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 10 нафар талабанинг контракт пули тўланди. 8 нафар ёшга субсидия асосида меҳнат қуроллари олиб берилди. 25 нафар ёшга тадбиркорликни йўлга қўйиши учун кредит ажратилди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат+видео), ЎзА