I қишки “Приморье болалари” ўйинларида иштирок этадиган мамлакатимиз спорт делегацияси Россияга жўнаб кетди.

Мазкур комплекс спорт ўйинларида ўнга яқин давлатнинг мингдан зиёд спортчиси 8 та спорт тури бўйича кечадиган баҳсларда ғолиблик учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон спортчилари хоккей, сонуборд, тоғ чанғиси йўналишларида ўз омадларини синовдан ўтказади.

– Асосан ёшлар ва ўсмирлар иштирок этадиган ушбу комплекс ўйинларда юртимизнинг умидли спортчиларининг қатнашиши учун давлатимиз томонидан зарур шарт-шароитлар яратиб берилди. Биласиз, 2026 йили ўсмирлар ўртасида XXV қишки Олимпия ўйинлари Италиянинг Милан ва Кортина-дʼАмпеццо шаҳарларида бўлиб ўтади. Мақсад келажакда қишки спорт турлари бўйича маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, уларнинг маҳоратини ошириш орқали яна икки йилдан кейин Италияда ўтадиган тўрт йиллик ўйинларга номзодларни ҳозирдан саралаб боришдир, – дейди Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Миржамол Юнусов.

Эслатиб ўтамиз, I қишки “Приморье болалари” халқаро ўйинларининг асосий беллашувларига эртага старт берилади. Мусобақалар 24 февралга қадар давом этади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА