Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида Аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича “Octagon 55” мусобақаси ўтказилди.
Турнир доирасида беш нафар ўзбекистонлик ММА усталари октагонга кўтарилди. Аниқроғи, энг енгил вазнда Сухроббек Отажанов мезбонлар вакили Рисбек Байдуллаевни, ўта енгил вазнда Азизбек Темиров озарбайжонлик Элмир Жафаровни енгди.
Афсуски, Жаҳонгир Нажмиддинов, Акромжон Досимбоев ва Сардор Мадаминов ўз вазн тоифаларида мағлубиятга учради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА