Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бокс бўйича «IBA Чемпионлар оқшоми» мусобақаси ташкил этилди.

Унда боксчимиз Миразиз Мирзахалилов мексикалик Луис Родригес Оканага қарши жанг қилди. “IBA” чемпионлик камари учун элиминатор мақомида бўлиб ўтган ушбу жангда чарм қўлқоп устамиз ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Миразиз Мирзахалилов профессионал боксдаги фаолиятини 2021 йилда бошлаган ва бугунги кунга қадар 4 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Одилжон Аслонов ва Бобоусмон Батуров профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилиб, зафар қучган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА