Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Балиқчидаги Кўл маҳалласида мактаб йўқлиги учун 752 нафар бола бошқа 4 та маҳалладаги мактабга қатнашга тўғри келаётгани танқид қилинди. Ваҳоланки, ушбу маҳаллада жойлашган 600 ўринли педагогика коллежида 370 нафар бола ўқийди.

Агар коллежнинг бўш биносида мактаб ташкил қилинса, янги бино қуришга эҳтиёж бўлмайди, 4 та маҳалладаги мактаб ҳам бир сменага ўтади.

Мутасаддиларга бу борада тегишли кўрсатмалар берилди.

ЎзА