Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш давом этмоқда.

Вилоятда парранда гўшти етиштиришни кенгайтириш мақсадида 1,5 миллион бош парранда боқиш қувватига эга 20 та корхона ишга туширилиши белгиланди.

Улуғнор ва Бўстонда 2 та йирик сутни қайта ишлаш корхонаси ташкил қилинади. Уй ва чорва хўжаликларида наслни яхшилаш бўйича янги тизим яратиш муҳимлиги таъкидланди.

Озиқ-овқат саноатига хорижий бренд корхоналарини жалб қилиб, 342 та лойиҳага 220 миллион доллар ажратилиши айтилди.

Андижон, Улуғнор ва Жалақудуқда мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватларини кўпайтириш, Андижон туманида йирик агрологистика марказини қуриш юзасидан ҳам мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

ЎзА