Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари кичик ГЭСлар қуриб, адирликларга сув чиқариш имкониятларини ўрганиш ва тегишли дастур ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Бу орқали 50 минг гектар адирликни ўзлаштириш мумкинлиги қайд этилди.
Вилоятда кластер асосида бу йил 100 минг тонна балиқ етиштириш режалаштирилган. Лекин Улуғнордаги Катта Андижон каналида 1,5 минг гектар сунъий кўл қаровсиз турибди.
Ушбу имкониятларни ишга солиш, бунга 100 миллиард сўм кредитлар йўналтириш топширилди.
ЎзА