Руминияда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтаётган “Dracula“ халқаро турнирида ёш боксчиларимиз чорак финал жангларини ўтказди.

Ушбу беллашувларда 64 килограммгача вазн тоифасида Элбек Бахтиёров исроиллик Пихор Владиславни 5:0 ҳисобида енгган бўлса, вазни 67 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари орасида Акбар Аҳмадов Италия вакили Кристиан Ҳакурани ушбу ҳисобда таслим қилди. Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Шамсиддин Турсунов ва Жавоҳир Меҳриддинов ғалаба қозонди.

Бугун, 16 февраль куни ёшлар ўртасидаги ярим финал жангларида қуйидаги боксчиларимиз рингга кўтарилади:

– 51 кг: Абдулазиз Абдуназаров – Георге Кожокару (Руминия);

– 54 кг: Собир Тастанов – Даниел Ирофте (Руминия);

– 57 кг Самандар Олимов – Тажи Насибо (Озарбайжон);

– 57 кг: Нодирбек Аллаберганов — Расул Гуливерий (Украина);

– 60 кг: Мироншоҳ Норқосимов – Богдан Челдий (Украина).

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА