Сўнгги йилларда мамлакатимизда спорт соҳасида олиб борилаётган самарали ишлар натижасида ҳар қандай спорт турлари бўйича нуфузли мусобақаларни ўтказишга имкониятлар яратилмоқда. Шу боис ҳам дунё спорт ташкилотлари Ўзбекистонда йирик турнирларни ўтказишни режалаштирмоқда. Ана шундай мусобақалардан бири байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатидир.
Мамлакатимизда илк маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақа жорий йилнинг 23-25 август кунлари Самарқандда Марказий Осиёда ягона бўлган эшкак эшиш каналида бўлиб ўтади.
“Париж-2024″ ёзги Олимпия ўйинларидан кейин ташкил этиладиган мусобақада атлетлар ноолимпия масофаларида беллашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА