Зеленский Берлин, Париж ва Лондонга бориши мумкин

Зеленский учредил должность уполномоченного по гарантиям безопасности Украины | Украина | ФедералПресс

Украина Президенти Владимир Зеленский хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясига ташрифи чоғида Берлин, Париж ва Лондонга ҳам бориши мумкин, дея маълум қилди “New York Times” газетаси.

Аввалроқ “Tagesspiegel” нашри Украина раҳбари Россия билан зиддият авж олгандан буён Германияга иккинчи сафарини уюштириши мумкин, деб ёзганди. Мюнхен конференцияси раҳбари Кристоф Хойсген баёнот беришича, тадбирга Зеленский билан бирга Киев мэри Виталий Кличко ҳам таклиф этилган.

Бу тадбирларда Украинага ҳарбий ёрдамни ошириш масаласи кўтарилиши мумкинлиги таъкидланган.

Хусийлар етакчиси: Юк кемаларининг Исроил портларига ҳаракати

бутунлай тўхтади!

Лидер хуситов заявил о прекращении движения судов к портам Израиля - РИА Новости, 14.02.2024

Яман шимолини назорат қилаётган “Ансор Аллоҳ” ҳаракати ҳарбий-денгиз кучлари Аден бўғозида Исроил портларига кетаётган юк кемалари ҳаракати бутунлай тўхтатилганини маълум қилди. Бу ҳақда хусийлар етакчиси Абдул Малик Ал-Хусий халққа мурожаатида айтиб ўтган.

– Шу ҳафта душманимиз Исроилга алоқадор бирор кема Аден бўғозидан ўта олмади, бу катта ғалаба, ҳақиқий ютуқ, шунингдек Яман ҳарбий-денгиз амалиёти самарали эканининг исботи, – деди у.

Давлат департаменти экспертлари Украинага келади 

Американские эксперты посетят Киев для содействия развитию ВПК - Рамблер/новости

АҚШ Давлат департаменти Украина ҳукуматига ҳарбий-саноат мажмуасини  ривожлантиришда ёрдам бериш учун март ойида Киевга экспертлар гуруҳини жўнатмоқчи, деб баёнот берди давлат котибининг ҳарбий-сиёсий ишлар бўйича ёрдамчиси Жессика Льюис.

– Келаси ой Давлат департаменти Америка тинчлик институти (USIP) билан бирга Киевга экспертлар гуруҳини жўнатади, – деди у. – Сафардан мақсад Саноатнинг стратегик йўналишлари вазирлигига мамлакат ҳарбий-саноат  тармоғини мувофиқлаштириш, бошқариш ва назорат қилишда кўмаклашиш.

ЕИ ўз ядровий соябонини яратмоқчи

В Европарламенте предложили создать свою программу ядерных вооружений — 13.02.2024 — В мире на РЕН ТВ

Европа Иттифоқи тизимида Американинг ўрнини босувчи ядро соябонини яратиш қитъа даражасида муҳокама мавзусига айланиши мумкин, деди Европарламент президенти ўринбосари Катарина Барли “Tagesspiegel” нашрига берган интервьюсида.

– Агар АҚШ келгусида Украинага қурол етказиб беришни тўхтатса, ушбу вазифани Европа ўз зиммасига олишига тўғри келади, – деди у. – ЕИ умумий армия яратиш учун “Осмон қалқони” (European Sky Shield) ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини ташкил этиши ва қурол харидини келишиб олиши лозим.

Одиль Рено-Бассо: ЕИнинг Украинага ёрдами “Маршалл режаси”дан кучли

ЕБРР: финансовая помощь ЕС Украине превосходит "план Маршалла" - РИА Новости, 14.02.2024

ЕИ Украинага ажратаётган маблағ АҚШ Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европа мамлакатларига “Маршалл режаси” доирасида кўрсатган молиявий ёрдам миқдоридан кўп, деди Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбари Одиль Рено-Бассо.

Унинг таъкидлашича, Украина ташқи ёрдам воситасида мамлакат бюджетининг 50 фоизини олган.

2022 йил август ойида ГФР канцлери Олаф Шольц ҳам Украинани тиклаш кўлами “Маршалл режаси”дан кўра салмоқли бўлиши ва миллиард-миллиард еврони ташкил қилишини таъкидлаган.

НАТО аъзоларининг учдан икки қисми

мудофаа харажатини ЯИМга нисбатан 2 фоизга етказади

СМИ: траты на оборону у двух третей членов НАТО могут достигнуть 2% от ВВП - РИА Новости, 14.02.2024

НАТО таркибидаги аксар мамлакатлар ўз мудофаа харажатини сезиларли даражада оширишни кўзламоқда, деб ёзди “Financial Times” газетаси.

Маълумотга кўра, НАТО яқин кунларда 31 аъзо давлатнинг 18 таси жорий йил ушбу кўрсаткични ЯИМга нисбатан 2 фоизга етказишини маълум қилади. Таъкидланишича, Альянс стандарти шуни талаб қилади.

Эронда бош газ қувури портлаган

В Иране произошел взрыв на главной газопроводной линии | Новости мира | Известия | 14.02.2024

Эрон марказидаги Беружин шаҳрида бош газ ўтказиш қувури портлаб, ёнғин чиққан. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ, деб хабар тарқатди “Mehr” ахборот агентлиги.

Мэр Фаттоҳ Каримий таъкидлашича, ёнғин қувурдаги бор газ ёниб тугагунга қадар давом этади. Ҳозир Беружиндан газ етказиб бериш тўхтаган.

АҚШ Россия ва Украина бўйича

музокара олиб борилаётгани ҳақидаги хабарни рад этди

СМИ: госдеп опроверг публикацию о переговорах с Москвой по Украине - МК

АҚШ Давлат департаменти Вашингтон Украинадаги можарони музлатиш масаласида Москва билан музокара олиб бораётгани ҳақида матбуотда тарқалган хабарни рад этди, деб ёзди “РБК” нашри.

Аввалроқ “Reuters” агентлиги, гўёки, Россия томони можарони тўхтатиш таклифи билан АҚШга мурожаат қилгани ҳақида ёзган эди.

С.Раҳимов, ЎзА