AҚШ биринчи Президенти Жорж Вашингтоннинг портрети Колорадодаги омборхонадан ғойиб бўлди. Бу ҳақда Денвердаги Федерал қидирув бюроси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган, деб ёзди “Kazinform”.
Асар ҳозир қаердалиги ҳақидаги ҳар қандай маълумот учун полиция икки минг долларгача мукофот таклиф қилмоқда.
Тарихий аҳамиятга эга мазкур портрет 1796 йил америкалик рассом Гильберт Чарльз Стюарт томонидан чизилган. Аслида бу ижодкор ҳаёти давомида Жорж Вашингтонни бир неча бор ўз асарларида “жонлантирган”, аммо айнан шу сиймодан доллар банкнотини тайёрлашда фойдаланилган. Рассом вариантнинг жами 130 хил нусхасини яратган экан.