Қирғизистонда 2024 йил 15 февралдан бошлаб 2023 йил намунасидаги миллий валютанинг янги бешинчи сериясидаги 20, 50 ва 100 сомлик банкнота муомалага киритилди, деб ёзган “Kazinform”.
Республика Миллий банки маълумотига кўра, янги пулда санъат ва маданият намояндалари тимсоли, мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари тасвири, шунингдек асосий ранг ва ўлчам сақлаб қолинган. Қалбакилаштиришдан ишончли ҳимояни таъминловчи замонавий хавфсизлик унсурлари уч даражали мажмуасига мурожаат қилинган.
Аввалги барча банкноталар Қирғиз Республикаси ҳудудида расмий тўлов воситаси сифатида мажбурий қабул қилинади.