Қулоқчинлардан нотўғри фойдаланиш эшитиш қобилиятининг буткул йўқолишига сабаб бўлиши мумкин. Хорижий манбаларда эса ҳатто бир маротаба кучли овознинг таъсирида ҳам инсон кар бўлиб қолиши мумкинлиги ёзилади.

Масаланинг яна бир оғриқли жиҳати, эътиборсизлик ёки лоқайдлик оқибатида бугун айрим инсонлар томонидан автомобиль қатнов қисмларида, шунингдек, темир йўллардан ўтаётиб қулоқчинлардан фойдаланаётганликларини кўриш мумкин.

Бу эса ўз навбатида турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот хизмати маълумотига кўра, 2022 йилда 2 нафар, 2023 йилда 3 нафар инсон темир йўлларда қулоқчинлардан фойдаланиш оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмган.

М.Эшмирзаева, И.Исматов (видео), ЎзА