Самарқандда “Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш” бўйича Конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши (CMSCOP14) доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон Устюрт текислиги фаунасини сақлаш мақсадида ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Меморандумни экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Aзиз Aбдуҳакимов ва Қозоғистон экология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Нуркен Шарбиев имзолади.

Келишув доирасида Устюртда ёввойи ҳайвонларнинг трансчегаравий популяцияси ва кўчиб юрувчи турларини сақлашни таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, чора-тадбирлар режаси – “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Ҳужжат 2023 йил Жаҳон табиий мероси объектлари рўйхатига киритилган “Турон мўътадил чўллари” трансмиллий Жаҳон табиий мероси объектини сақлаш бўйича Марказий Осиё давлатлари мажбуриятини бажаришга хизмат қилади.

Г.Сатторова, ЎзА