CMS COP14 доирасида Самарқандда “Champion Night” тадбири бўлиб ўтди. Унда кўчиб юрувчи турларни сақлаш борасидаги улкан саъй-ҳаракатлари ва садоқатлари учун янги CMS чемпионлари мукофотланди.

Тадбир давомида Ўзбекистон “2024–2026-йилларда экологик алоқаларни таъминлашга қўшган ҳиссаси учун” фахрий мукофоти билан тақдирланди. Ўзбекистон номзоди сертификатини CMS ижрочи котиби Эми Френкел экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовга топширди.

Маълумот ўрнида таъкидлдаш лозимки, тадбир CMS томонидан ишлаб чиқилган ташаббусларни илгари суриш ва уларни барқарор қўллаб-қувватлашни рағбатлантиришга қаратилган «Migratory Species Champion»  («Кўчиб юрувчи турлар чемпионлари») дастури доирасида бўлиб ўтди.

Муҳайё  Тошқораева, ЎзА