Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигасининг нимчорак финал учрашувида “Насаф” «Ал-Айн» клубига қарши майдонга тушди.

Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда ўтказилган мазкур баҳсда 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Энди, “Насаф” ҳамда “Ал-Айн” клублари ўртасидаги жавоб ўйини 21 февраль куни Абу Даби шаҳридаги “Hazza bin Zayed” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 15 февраль куни Наманганда “Навбаҳор” клуби Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси билан нимчорак финалда тўқнаш келади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА