2023 йил Россия Эронга инвестиция киритиш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатнинг ҳақиқий даражасини кўрсатиб турибди, деб баёнот берди РФнинг Теҳрондаги элчиси Алексей Дедов “РИА Новости”га.
– Россия энергетика компаниялари Эрон бозорида муваффақиятли фаолият юритмоқда, мамлакатимиз ўтган йили ушбу давлат инвесторлари орасида пешқадамлик қилди, – деди дипломат. – Бу алоқаларимизнинг асл манзарасини намоён этмоқда.
Россия 2022 йил ҳам Эронга инвестиция киритиш бўйича етакчи давлатлар қаторида эди.