АҚШ Президенти Жо Байден баёнот беришича, Фаластин миллий маъмурияти ислоҳ қилиниши керак, ХАМАС Ғазода ҳокимиятдан маҳрум бўлгач, мустақил давлат қуришга тайёр туриши керак.
– Фаластин маъмурияти Ғарбий соҳилда ҳам, Ғазода ҳам аҳоли эҳтиёжини самарали таъминлаш учун зудлик билан ислоҳ қилиниши керак, – деди у Оқ уйда Иордания подшоҳи Абдулла II билан учрашувдан кейин уюштирилган матбуот анжуманида. – ХАМАСнинг Ғазо устидан назорати тугаши билан Фаластин давлат қуришга тайёр туриши керак, тинчлик тарафдори бўлган, ХАМАС ва “Ислом жиҳоди” каби террорчи гуруҳларга бошпана бермайдиган мамлакатга айланиши керак.
2007 йил Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Ғазо сектори устидан назорат ўрнатгандан кейин, халқаро тан олинган Фаластин миллий маъмурияти ихтиёрида фақат Иордан дарёсининг ғарбий қисми қолган.