Aмериканинг “Sony Music” ёзув ва мусиқа компанияси машҳур Майкл Жексон қўшиқлари тўпламининг ярмини 600 миллион долларга сотиб олди.
BBC хабарига кўра, бу санъаткор асарлари билан тузилган энг йирик битим.
Шартномада Жексоннинг “Mijac” компанияси томонидан харид қилинган Рэя Чарльз, Элвис Пресли ва Aрета Франклиннинг бир неча қўшиғи ҳам кўзда тутилган.
Жексоннинг барча қўшиқларини жамлаган мусиқий тўплам нархи 1,2 миллиард доллардан ошади.
2021 йил америкалик рок устаси Брюс Спрингстин ўзининг барча қўшиқларига эгалик ҳуқуқини “Sony Music” овоз ёзиш компаниясига 500 миллион долларга сотишга рози бўлганди. Ўшанда келишув мусиқа саноати учун рекорд келишув экани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, америкалик қўшиқчи, продюсер, мусиқий безак устаси, раққос, хореограф, актёр, сценарийнавис, хайриячи ва тадбиркор Майкл Жексон 2009 йил 25 июнда вафот этган. Жаҳон мусиқаси тарихидаги энг муваффақиятли ижрочилардан бири, “Поп қироли” сифатида танилган бу инсон ўз даврида 15 марта “Грэмми” мукофотини, юзлаб бошқа нуфузли совринларни қўлга киритган.