Жорий йилнинг 23 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги “Andakulova Gallery” галереясида “Фантазия ва армонлар орасида” номли кўргазма бўлиб ўтади.

Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, унда қорақалпоғистонлик ёш рассомлар  Бахтияр Серекеев ҳамда Темур Шардеметовнинг асарлари ҳам намойиш этилади.

Маълумот ўрнида: “Andakulova Gallery” галереясида таниқли замонавий рассомлар кўргазмалари ташкил этиб келинади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири