Ёқилғисиз иситиладиган 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифаси қўйилди

257

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда иссиқхоналарда маҳсулот етиштиришни қўллаб-қуввалаш бўйича қўшимча чоралар белгилаб олинди.

Иссиқхона хўжаликларини кредитлаш механизмини қайта кўриб чиқиш топширилди.

Президент ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлаб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифасини қўйди.

Ушбу мақсадларга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

ЎзА