Боғ, токзор, сабзавот, полиз, озуқа экини ва иссиқхонадан иборат 1,8 миллион гектар ерлар тўлиқ рақамлаштирилади

476

Бу йил 127 минг гектарда тупроқ унумдорлигини ошириш ва 677 минг гектар яйловларни деградациядан чиқариш бўйича янги дастур амалга оширилади.

Президент раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда шу ҳақда маълум қилинди.

Жорий йилда боғ, токзор, сабзавот, полиз, озуқа экини ва иссиқхонадан иборат 1,8 миллион гектар ерларни ҳам тўлиқ рақамлаштиришга топшириқ берилди.

Шунингдек, ушбу ерларда экинлар жойлашуви, вегетация жараёни, ҳосилдорлиги, минерал ўғит сарфи “Агроплатформа”да юритилади.

ЎзА