Aвстралия 2023 йилда ўзининг саккизинчи энг иссиқ йилини бошдан кечирди, иқлим ўзгариши таъсирида мамлакатда ўртача ҳарорат 1961-1990 йиллардаги кўрсаткичдан деярли 1 даража юқорига кўтарилди, деб ёзмоқда “The Straits Times” нашри.
2023 йилдаги экстремал об-ҳаво ўзгаришлари Aвстралиядафалокатли сув тошқинлари ва жанубий яримшардаги энг иссиқ қиш ва эрта баҳорга сабабчи бўлди. Тошқин ва циклонлар қишлоқ хўжалиги саноатига салбий таъсир ўтказиб, буғдой ҳосилини пасайтирди.
Синоптикларнинг огоҳлантиришича, иқлимнинг ўзгариб бориши Aвстралияда жазирама давом этишини англатади. Мамлакат Метеорология бюросининг маълумотларига кўра, Aвстралияда ҳарорат 1961-1990 йиллардаги ўртача ҳароратдан 0,98 даража иссиқроқ, қишки ҳарорат эса аввалги йилларга қараганда 1,53 даража юқори.
Маълумки, 2023 йил глобал миқёсда рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлди, океан ҳарорати энг юқори даражага кўтарилди ва Aнтарктика денгиз музларининг эриши рекорд даражада қайд этилди.
Иқлимшунослар 2024 йилда Эл-Нино сўниб, эҳтимол унинг тескариси – Ла Нинага ўтишини кутишмоқда, бу эса Aвстралияда нам об-ҳаво массасини ҳосил қилади.