«Париж-2024» Олимпия ва Паралимпия медаллари намойиш этилди
361

Франция пойтахти Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларга топшириладиган медалларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари давомида спортчиларга топшириладиган 5084 та олтин, кумуш ва бронза медаллари дизайни «Chaumet» компанияси томонидан ишлаб чиқилгани таъкидланди.

Медаллар дизайнини яратишда Эйфель минорасининг олти бурчакли кўринишидан фойдаланилгани, бу, тўрт йиллик ўйинларнинг ғолиб ва совриндорлари Франция рамзи билан тақдирланаётганини англатади, дейилади «Париж-2024» ташкилий қўмитаси хабарида.
Т.Рўзиев, ЎзА