Покистон ҳукумати парламент сайловлари муносабати билан бутун мамлакат бўйлаб уяли алоқа тизимини вақтинча ўчирди, деб хабар тарқатди «Geo News» телеканали.
Таъкидланишича, ушбу чора хавфсизликни таъминлаш учун амалга оширилмоқда.
Бугун Покистонда Миллий ассамблеяга сайлов бўлиб ўтяпти, натижага қараб ҳукумат шакллантирилади. Овоз бериш жараёни кучайтирилган хавфсизлик чоралари шароитида ўтмоқда. Бир неча кун аввал Покистон халқ партиясидан кўрсатилган номзодларнинг бирига ҳамда мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги полиция идорасига ҳужум уюштирилди. Куни кеча номзодлар офисида амалга оширилган қўпорувчилик туфайли 27 кишининг ёстиғи қуриди, 50 дан зиёд киши жароҳат олди.