Чилининг собиқ Президенти Себастьян Пинера мамлакат жанубида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар берди “Тренд”.
Лос-Риос ҳудудида қулаган учоқ саҳнидаги тўрт кишидан, дастлабки маълумотга кўра, фақат Пинера ҳалок бўлган.
Ўзига тегишли вертолётда кўлга қулаган собиқ давлат раҳбари хавфсизлик камарини бўшатолмагани, вертолёт 40 метр чуқурликка чўкиб кетгани таъкидланган.
Марҳум сиёсатчи икки муддат – 2010-2014 ва 2018-2022 йиллари президент лавозимида ишлаган.