НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг 7 февраль куни Брюсселда жойлашган Альянс бош қароргоҳида Шимолий Атлантика ҳарбий тузилмаси кенгаши йиғилишини ўтказади.
Ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, аъзо давлатлар миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари даражасида ўтадиган учрашувда Швеция ҳам иштирок этиши белгиланган.
Шу куни Бош котиб АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан билан бирга мажлис якунига бағишланган матбуот анжуманида қатнашади.