Болгариянинг София шаҳрида катталар ўртасида ўтаётган “Странжа” халқаро турнири доирасидаги саралаш баҳслари давом этмоқда.
Ушбу босқичда Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар вакили рингга кўтарилди. Унда вазни 57 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасида Шаҳзод Музаффаров қозоғистонлик Ислом Тўрабоев, 63,5 килограммгача вазнда Адҳамжон Муҳиддинов ирландиялик Кленси Динни, 92 килограммдан оғир вазн тоифасида Жаҳонгир Зокиров эронлик Иман Рамезанпурделеварни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Афсуски, Худойназар Файзов ўз вазн тоифасида имкониятни бой бериб қўйди.
Бугун, 7 февраль куни 7 нафар боксчимиз чорак финал йўлланмаси учун жанг қилади. Уларнинг рақиблари билан танишинг:
– 51 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев – Самет Гумус (Туркия);
– 51 кг: Асилбек Жалилов – Несбитт Риккей (Ирландия);
– 71 кг: Иқболжон Холдоров – Эрден-Бямба Отгонбаатар (Мўғулистон);
– 75 кг: Фазлиддин Эркинбоев – Гиорги Харабадзе (Грузия);
– 75 кг: Жавоҳир Умматалиев – Жамал Кулиев (Украина);
-70 кг: Аълохон Абдуллаев – Турсунбой Қулаҳмет (Қозоғистон);
-92 кг: Нусрат Тоҳиров – Гиорги Кушиташвили (Грузия).
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА