Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида давом этаётган таэквондо WТ бўйича «Fujayra open – 2024» турнири доирасида ёшлар ўртасидаги беллашувлар ўтказилди. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг тўрт нафар аъзоси 2 та олтин 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Жумладан, мусобақа давомида Гулшаной Исмоилова ҳамда Мадина Шониёзова барча рақибларини енгиб олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Мубина Абдуллаева ўз вазнида кумуш, Азиз Сатторов эса бронза медали соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, катталар терма жамоамиз ушбу турнирда 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА