Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Украинага кўрсатилаётган молиявий ёрдам “Европа Иттифоқи хавфсизлигига сармоя” эканига ишонч билдирди.
– Вақти-вақти билан шубҳа уйғотишга уринаётганларга жавоб бермоқчиман: Украинани қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилаётган ҳар бир евро бизнинг хавфсизлигимиз ва фаровонлигимиз, Европа Иттифоқи барқарорлигига сармоядир, – деди Мишель.
ЕИ етакчилари 1 февраль куни Брюсселда бўлиб ўтган навбатдан ташқари саммитда Украинага 2027 йилгача бир неча қатъий шарт билан жами 50 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатиш фондини яратиш тўғрисида сиёсий қарор қабул қилди. Шунингдек, Киевни молиялаштириш ҳар йили келишиб олинадиган, тасдиқланадиган механизм ва ҳисобот ишлаб чиқишга келишилди.
Кейинчалик Европа манбалари ечим ҳали жуда “хом” эканини, қонунчилик билан тасдиқланиши зарурлиги ва аниқ амалий механизм талаб қилишини таъкидлади.
Масалан, келишилган пакетдан биринчи траншни ажратиш санаси номаълум. Маълум босқичлардан иборат бу жараён, аввала, қарорнинг расман кучга кириш вақтига ҳамда қонунчиликдаги муайян меъёрга боғлиқ бўлади.
Манба биринчи тўлов вақти мартгача келишиб олиниши мумкинлигига умид билдирмоқда.