Қозоғистон қуролли кучлари эҳтиёжи учун маҳаллий корхоналар томонидан махсус ишлаб чиқарилган илк учувчисиз учар қурилма тестдан ўтказилди, деб хабар тарқатди мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
– Янги қурилма замонавий видео кузатув ускунаси, ўлчов асбоблари (датчиклар), масофа ўлчагич ва иссиқлик сезувчи воситалар билан таъминланган, – дейилади хабарда. – Экспертлар ҳукмига турли учиш қурилмалари тақдим этилди. Дронлар махсус резина арқон ёрдамида катапульт усулида самога йўналтирилган. Аппарат жойидан худди вертолёт каби кўтарилади ва парвозни самолётга ўхшаб давом эттиради.
Дронлар маҳаллий корхоналар томонидан қисқа вақтда яратилган бўлиб, ҳарбийларнинг барча талаби ва тавсияси ҳисобга олинган.
– Қуролли кучларга маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган дронлар қабул қилиниши бюджет маблағини сезиларли равишда тежайди, – дея таъкидламоқда матбот хизмати.
Синов ниҳоясига етгач, комиссия аъзолари тақдим этилган моделларни янада такомиллаштириш учун ишлаб чиқарувчиларга муайян тавсиялар берган.