Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги раҳбари Филипп Лаззарини айтишича, 7 октябрдан бери Ғазо секторида 100 мингга яқин одам ҳаётдан кўз юмган, яраланган ёки бедарак йўқолган.
Мулозим ижтимоий медиа минбарда берган баёнотга кўра, аҳолининг 80 фоиздан кўпи уйини тарк этишга мажбур бўлган. 17 минг бола ҳимоясиз қолгани ёки оиласидан ажралганига эътибор қаратган БМТ расмийси қуйидаги маълумотни ҳам келтирган:
– Ғазодаги 4 ойлик уруш давомида, деярли, 100 минг киши ҳалок бўлди, яраланди ёки бедарак кетди. Бу аҳолининг, тахминан, 5 фоизига тўғри келади.